Ассалому алайкум! Агар бир инсондан килаетган амалини сурашса масалан намоз курон окийсанми руза тутасанмидеса. Ха деб жавоб берса килаетган амали риега кирдаими агар кила туриб ёк деса гунох булмайдими . Шу вазиатда кандай жавоб кайтариш керак . Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллоҳ илмингизни зиеда килсин
– Ва алайкум ассалом! Тўғри гапни айтиши керак ва бу риё бўлмайди.
ТОАТНИ ОШКОРА ҚИЛИШГА РУХСАТ. Тоатни махфий қилишда ихлос ва риёдан сақланиш фойдаси бор. Тоатни ошкора қилишда эса бировларнинг эргашиши ва одамларга яхшиликни тарғиб қилиш фойдаси бор. Ҳажга ўхшаш ибодатларни эса махфий қилишнинг умуман иложи йўқ. Бас, шундай экан, амални ошкора қилган одам қалбини кузатиб бориши лозим. Токи унда махфий риёнинг муҳаббати пайдо бўлиб қолмасин. Доимо одамлар эргашишини ният қилиб турсин. Бас, кимнинг иродаси кучли бўлиб, ихлоси нафсига эгалик қилолса, унинг наздида одамларнинг мақтови ва қоралови ҳеч нарса бўлмай қолса, амалини ошкора қилавериши мумкин. Чунки яхшиликка тарғиб қилиш яхшиликдир. Салафи солиҳларнинг бир жамоалари одамлар ўрнак олиши учун ўзларининг аҳволи шарифларидан баъзиларини ошкора қилар эдилар. Улардан бирлари жон таслим қилиш пайти келганда: «Менга йиғламанглар! Мен мусулмон бўлганимдан буён бирор оғиз хато гап гапирганим йўқ», деган. Абу Бакр ибн Айёш раҳимаҳуллоҳу ўғлига: «Бу ҳужрада Аллоҳ таолога маъсият қилишдан ҳазир бўл! Мен унда ўн икки минг марта хатм қилганман», деган.
Валлоҳу аълам!