Эрга итоат

22:30 / 15.03.2023 | Lola | 493
Ассалому алайкум! Хурмати баланд азиз устозлар сизларга бир савол юлламоқдаман узр илмсизлигим учун аёл киши эрига итоат қилиш керак деган тушунча бор. Агар эр аёлига зулм қилса азобласа манавий ҳам моддий тарафдан таминот қилмаса бетибор булса ҳар хил фахш ишлар қилса аёл киши бир умр эркакнинг зулмларига яшаб утиш керакми фарзандларини уйлаб ёки эрига итоат этмай яшаш керакми. Аёл киши бир умр ҳаракат қилса эри учун эри буни билмаса тушунмаса шунда хам аёлига зулм қилса шундай аёл киши шарият буйича қандай юл тутиши керак.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу тушунча эмас, Аллоҳнинг буйруғи. Зулм кўрган аёл итоатдан бош тортмайди, балки ҳақларини талаб қилишга ҳақли. Ҳаққини талаб қилиш итоатсизлик эмас. Мана шу икки нарсани бир биридан ажратиб олинса, ечим топиш осон бўлади. Валлоҳу аълам!