Ўқув юрти

12:29 / 15.03.2023 | Ahadova Iroda | 140
Ассалому алайкум! Устоз саволим бор еди. Мен хозирда 9синф укувчи кизиман. Араб ва инглиз тилларидан курсларга бораман. Укишга киришим учун дунё ва охиратимга фойда буладиган кайси билим юртига кирсам булади. Сиз каби дин юлида хизмат килишни хохлайман. Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох рози булсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида битта олий (Тошкент Ислом институти), 9 та ўрта махсус таълим муассасалари (Тошкентда «Кўкалдош», Бухорода «Мирараб», Андижонда «Саййид Муҳйиддин Махдум», Наманганда «Мулла Қирғиз», Китобда «Хожа Бухорий», Урганчда «Фахриддин ар-Розий», Нукусда «Муҳаммад ал-Беруний», шунингдек Тошкентда «Хадичаи Кубро», Бухорода «Жўйбори калон» аёл-қизлар билим юрти) ҳамда имомларни қайта тайёрлайдиган Имом ал-Бухорий халқаро маркази мавжуд.

Олий ўқув юртларидан Тошкент халқаро ислом академияси ҳам бор.

Валлоҳу аълам!