Ассалому алайкум! Одинахон устоз. Аллоҳим қилаёткан ишлариздан рози бўлсин. Ман турмуш қурганимга 4 йил болди, Водийдан Тошкентга кел8н бўлиб тушканман, 2 хонали домда қайнатам, қайнонам, 2та ўғлим билан турамиз ҳўжейиним ҳозир четелда ишлайдила. Қайнатам жудаям уятсиз жирканч сўзлар билан сўкиб гапиради, қайнонам билан уришканда айниқса айтмаган гапи қомиди, икки уч марта маниям уятсиз гаплар билан сўкиб уришти, ман бунадай гапларни эшитмаганим сабабми бир марта ҳушимдан ҳам кетиб қолдим асабийлашиб, 3 ёшли ўғлим ҳам ўрганиб жаҳли чиқанда сўкиб бақиради, ҳар куни уйимизда уруш жанжал қайнатами корсам юрегим беззиледиган бобқоляпти ўғлим сўкканида асабларим дош бермасдан ўғлимни уриб қўйяпман, жудаям қийин вазиятда қолдим илтимос маслаҳат беринг қандай йўл тутай.
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз рухсат берса ўз уйингизга бориб туришингиз мумкин. Аммо буни секин ҳал қилинг, жанжалсиз. Психолог Мадина Джураева: Нима учун турмуш ўртоғингиз билан яшамаяпсиз? У сизни ва болаларини олиб кетишини илтимос қилишингиз керак. Унга аҳволингизни тушунтиришингиз зарур. Отаси болаларга салбий таъсир кўрсатаётганини тушунтиринг. Албатта соғлигингизга эътибор қилинг. Тоза ҳавода сайр қилишга болаларни баҳона қилиб тез-тез чиқиб туринг. Ҳар куни бир соат, бир ярим соат давомида болаларингиз билан сайр қилинг. Шунда негатив ўй-ҳаёллардан қутуласиз. Асабларингизни албатта даволатинг. Мумкин қадар қайнотангиздан нарироқ бўлишга, дистанция сақлашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!