Ассалому алайкум! Устоз, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мени бир савол анчадан бери ўйлантиради. Малумки, ҳозирда кўпчилик яхши таълим берадиган университетлар Тошкентда жойлашган. Агар вазият шуни тақазо қилса вилоятлик талаба қизлар биргаликда ижарада туриши жоизми. Яъни агар маҳрамлари ёнида бўлмаса ҳам. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Маҳрам сафар учун шарт, бирга яшаш учун эмас. Валлоҳу аълам!