Эрозия

10:26 / 25.03.2023 | Барчиной | 151

Ассалому алайкум! 5 йил олдин менга бачадон буйни эрозяси борлигини айтишганди куйдириш га даволпнишга шароитим булмади кайнонам тугсанг йук булиб кетади дейди бу йил 2 - фарзандимни тугдим. Ростданхам тугрукда эрозия йук булиб кетадими. Хозир больница га бориш га шароитим йук. Биз оилавий Россия да яшаймиз. Жавоб учун олдиндан рахмат.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом!  Бачадон яраси туғруқда йўқ бўлиб кетмайди. Вақтида гинеколог кўригига бориш ва даволаниш зарур. Бачадон бўйни эрозиясида қуйидаги оқибатлар бўлиши мумкин: вагинал микрофлорасининг дисбактериози; цервитит ва кольпит - бачадон бўйни ва қин шиллиқ қаватининг яллиғланиши; ҳавфли ўсмага айланиши.