Торч инфексия

11:05 / 24.03.2023 | Sugʻdiyona | 169

Ассалому алайкум, Сакина опа! Мен 8 ойлик ҳомиладорман. Торч инфексияси аниқланган эди менда, баʼзи дориларни ичдим, свича қўйдим 5 6 марта, кейин таблеткаларни ичмай қўйдим, ёқмади шекилли ичим кетиб қолди. Биофлазид деган дорини айтишганди, унда этил спирти борлиги учун тўхтатдим ичишни, ҳаром экан этил спирти. Торч инфексия аввалдан онада бўлса болага унча зарари йўқ деб ёзган экансиз. Менда ёшлигимдан турли яра-чақа, учуқ, бурун атрофидан кўп яралар чиқиши кузатиларди. Ҳозир ҳам шамолласам бурнимдан яра чиқади. Саволим шуки, ҳомилага катта зарари йўқми бу инфексияларни? Скринингда боланинг ҳолатини яхши дейишган. Ва кейинги ҳомилани режалаштиришдан аввал бу инфексияларга қарши даволаниб, сўнгра фарзандли бўлишга тайёрланишим керакми? Менинг жинсий аʼзоларимда кўп ҳолларда қичишиш, баʼзида ачишиш кузатилади, сарғиш виделиния қизлигимдан бери доимий ва кам-кам миқдорда келади, ҳозир ҳомиладорлигим учунми кўпроқ келиб туради, лекин шамоллашга қарши даволанган эдим, шу ҳолатлар торч инфексияси борлиги учун кузатиладими? Менда икки тури аниқланган фақат: 1) Цитомегаловирус (СМВ) Сйтомегаловирус ИгГ 1,0 чиққан 2) Вирус простого герпеса (ҳерпес симплех) ҲСВ1/2 ИгГ 1,1 чиққан. Сизга қон таҳлили натижаларини нусхалаб ташлаяпман: Наименование Результат Норма 1 Цитомегаловирус (СМВ) Сйтомегаловирус ИгГ 1,0 < 0,7 ИУ/мл 2 Токсоплазмоз (Тохсопласма гондии) ИгГ отр < 0,45 ИУ/мл 3Вирус простого герпеса (ҳерпес симплех) ҲСВ1/2 ИгГ 1,1 < 0,6 ИУ/мл 4Микоплазмоз (Мйсоплазма ҳоминис) ИгГ отр < 0.6 ИУ/мл 5Краснуха (Рубелла) ИгМ отр < 0.3 ИУ/мл 6Хламидиоз (Чламйдиа трачоматис) ИгГ отр < 0,45 ИУ/мл 7Уреаплазмоз (Уреапласма уреалйтисум) ИгГ отр < 0.6 ИУ/мл

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Тўлиқ даволаниши шарт, ҳомила катта бўлганда торч инфекция ҳавфли бўлади. Герпес вирусини ўзи ҳомилада пневмония бўлишига етарли бўлади. Срочно даволансинла.  Гинекологлари назоратида охиригача даволаниш шарт. Валлоҳу аълам!