Уч талокдан кейинги никох

02:10 / 24.03.2023 | Laylo | 736

Ассалому алайкум! Сизларга бир муаммоли вазият буйича савол йулламокдаман.Амаким ва холам турмуш куришган турмушларига 40 йил буп колди 10 нафар киз фарзандлари бор.амаким 83 ёшдалар холам 60 дан ошганлар якинда жанжаллашиб колиб амаким акли жойида холатларида 4 марта талоксан дептилар ва яна 4 марта сен мени хотиним эмассан дептилар.холам ноилож тогамларникига кетдилар. Биламизки 3 талокдан кейин кайта никохни хеч хам иложиси йук.Кизлари хам домлага бориб маслахат солишганда Домла хам кайта никохни иложиси йук дейишипти.Аммо амаким жуда кари ва касалликлари сабабли каровсиз колиб кетди. Угил фарзандалари йук Бироз вактдан сунг Амаким холамга телефон килиб келмасанг каровсиз улиб коламан деб ялинибди.Холам уртага уч талок тушганку деса амаким мен хеч качон бу гапни огзимга омаганман деб касам ичиб тан олмапти.Холам кайтиб келиб бирга яшашмокда хозир.онамнинг айтишича улар шундок хам эр хотин булиб яшашмас эди эр хотин муносабатлари анча йилдан бери йук ,хам алохида хоналарда ётишаркан. Холам шунчаки амаким улгунича хизматини кб туришлари учун ёлгиз холатда улиб колмасликлари учун кайтипти.Шундай вазиятда яни эр хотин муносабатларисиз алохида хоналарда яшашса шунчаки бир карияга караб турадиган хизматчи сифатида холам яшаб юришлари мумкинми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Шариат талоқ масаласини фақат жинсий алоқага хосламаган. Никоҳ билан жуда кўп ҳаром амаллар ҳалолга айланиб, талоқ билан ўша кўп амаллар ҳаромга айланади. Улар бир-бирига номаҳрам ҳисобланишади. Амакингизга бошқа бирор аёлни никоҳлаб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!