Ҳайздан кейинги қизил выделение (ажралма)

02:45 / 07.03.2023 | Рисолат | 562
Ассалому алайкум! Хайз тугаганидан кеен сал сал токро кизил болиб выделение кевоти, хайз тугуч 4 5 кунлаб шунака выделение келади номозларими тохорати енгилаб окивурсам боладими, жовоб учун рахмат Аллох рози босин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Валлоҳу аълам!