Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бõлсин!Устоз аёлларда келадиган ажралмалар ҳақида янги фатвони тақдим қилгандингиз.Шундан кейин мен тоза шаффоф ажралма келганда намозни бузмай давом эттирдим Яқинда Зикр аҳлидан сõранг каналида қуйидаги савол-жавобни õқиб иккиланяпман.Савол-жавоб ушбудир:
Ассалому алайкум! Қизларда хайздан ташқари хар кун келадиган «выделение» деган нарса бор. Шу тахоратни бузадими? Рангсиз хеч нарсасиз, қишда доим хам тахорат қилиш ноқулай, кимдир бузади дейди кимдир эса йўқ. Шунга аниқлик киритмоқчи эдим. Тахорат қилдим дегандан даров келади, докторга учрасам бу нарса қиз болади бўлиши керак дейди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У нарса таҳоратни синдиради.
РУТУБАТУЛ ФАРЖ
Фиқҳий китобларимизда “Рутубатул фарж(аёл кишининг жинсий аъзосини намланиб туриши)” деган ибора келади. Шу намликни пок ёки нажосат эканлиги борасида уламоларимиз ихтилоф қилганлар. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Имдодул фатаво” китобларида бир киши томонидан бу ҳақда берилган саволга шундай жавоб берганлар: “Аёл кишининг фаржи уч қисмга бўлиниб, у ердан чиқадиган намликларнинг ҳукми ҳам алоҳида-алоҳидадир:
1. Ташқи фарж – ғуслда ювилиши фарз бўлган жойлар. У ернинг намлиги пок ҳисобланади. Чунки, у намлик бадандан чиққан тер кабидир;
2. Фаржи дохил (ички фарж) – ғуслда ювиш вожиб бўлмаган бавл ва бола чиқадиган тешиклар жойлашган жой. Бу жойни намлиги тўғрисида олимлар ихтилоф қилганлар. Жумладан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ пок деганлар. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар нажосат деганлар;
3. Бачадон ичи – бачадон ичидан келадиган намлик бил иттифоқ нажосатдир.
Кўпинча шамоллаш туфайли бачадондан оқ суюқлик чиқиб туради. Фиқҳий китобларимизда уни “саялаанур раҳим (бачадондан сув келиб туриши)” дейилади. Таҳоратни кетказувчи нарсаларни санаб ўтилганда
“Икки йўлнинг биридан чиқувчи барча нарса, таҳоратни кетказади” деган ибора келтирилган. Бачадондан сув келиб туриши ҳам таҳоратни синдиради. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак, Абу Ҳанифа ва имомайнлар ихтилоф қилган рутубатул фарж умуман бошқа нарса, яъни рутубатул фарж бошқа нарса, саяланур раҳим (бачадондан суюқлик келиб туриши) бошқа нарсадир. Бу саяланур раҳим ҳозирги кунда аёллар орасидаги выделения деб тарқалган оқ суюқликдир.
Имомлар ихтилоф қилган рутубатул фарж билан саяланур раҳим ўртасида фарқ бор экан. Уларнинг ҳукмлари ҳам алоҳида бўлади. Иккинчи жойдаги намлик ихтилофли. Бачадондан чиқадиган суюқлик нажосат ҳисобланиб таҳоратни ҳам кетказади. Кийимга текса нажосат қилади. Бачадонидан суюқлик келиб турадиган аёл соҳиби узр шартига тушса, соҳиби узр саналади.
“Бадойиъ”да келишича аёл киши ички фаржига (яъни биз юқорида айтиб ўтган иккинчи жойга) пахта ёки латта каби нарсани тиқиб олса ва намлик бошқа томонга ўтса, агар тиқиб олинган латта ёки пахтанинг бир бўлаги ички фаржидан ташқарига чиқиб турган бўлса ёки ташқи фарждан кўриниб турган бўлса, намликни ташқарига чиқиши топилганлиги учун таҳорат синади. Агар пахтанинг бир томони ташқарига чиқмай, буткул ичкарига тиқиб олинган бўлса, бундай ҳолатда (намликни пахтанинг бошқа томонига сизиб ўтиши билан) таҳорат синмайди. Чунки, намлик ташқарига чиқмади”. “Табйийн”да келтирилишича, агар пахта ёки латта каби нарсани ташқи фарж (яъни биз айтиб ўтган биринчи жой)га қўйиб олса латтанинг ички томони хўл бўлиб, ташқи томонига сизиб ўтмаса ҳам таҳорат бузилади. Чунки, намлик ички фарждан ташқари фаржга чиқди” (Баҳрур роиқ).
Сийдигини тута олмайдиган кишилар сийдиги чиқадиган тешикчага пахта ёки қоғоз каби нарсани тиқиб олса-ю, у ташқаридан умуман кўринмаса, таҳорат бузилмайди. Пахта ичкарида туриб нам бўлса ҳам. Агар пахтани бир қисми ичкарида бўлиб, бир қисми ташқаридан кўриниб турса, тиқиб олинган пахтанинг ташқи томони намланиб қолса, таҳорат бузилган деб ҳукм қилинади. (Имдодул фатаводан қисқартириб олинди). Валлоҳу аълам!
Устоз илтимос кõнглимиз хижил бõлмаслиги учун аниқлик киритсангиз.Менда бунақа тиниқ сувсимон базан оқ творогсимон ажралмалар келиб туради Қимматли вақтингизни олганим учун кечиринг!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одатда келадиган, оқ дегандан кейин шу бўлади. Валлоҳу аълам!