Ассалому алайкум! Яхшимисиз опа мени эрим 6йил бўлди ароқ ичади олдинлари ичмас ичкилик бор даврада ўтирмас эди хозир умуман бошқа инсонга айланган оилага болаларга унчалик этибор бермай қўйди ҳар куни улфатлар бн ичиб мос келади соат кечки 12 ёки 1 да келади бу эрта келгани ёки саҳар 4 да келади қаерда эдиз деб сўрасам ошналарим бн ўтирдим дейди.шу пайтгача нима қилиб ўтирасиз ошналаризиям уйи йўқми деб уришаман қўлимдан келган ҳамма ишни қилиб кўрдим .катталарниям аралаштирдим фойдаси йўқ.4 та фарзандим бор мос бўлиб йўлида юролмай зўрға келади жуда чарчадим жуда алам қилади.ичишини билиб туриб текканимдаям бунчалик алам қилмасди.номозхон одам жуда ёмон йўлдан озди қани жойномозим ол номоз ўқийлик деса эди худди олдингидай .эримни уйдан совиши улфатлари бн овора бўлиши ичкиликка ружу қўйишида кўпроқ ўзимни айблайман.чунки жуда семирб кеттим ўзимга қарашга улгурмайман эримга унчалик қизғим қолмаган нима қилай маслаҳат беринг ичкан улфатчи эрни қандай йўлга солса бўлади
– Ва алайкум ассалом! Ичкилик ичадиган одамга уруш жанжал қилиб бўлмайди. Унга қанча меҳр берсангиз демак унга шунча ичкилик ичишига сабаб қолдирмаган бўласиз. Цинк моддаси етишмаса ҳам эркак киши ичкиликка берилиб кетади. Шунинг учун таркибида цинк моддаси бор бўлган табиий нарсаларни истеъмол қилдиринг. Айниқса кечқурун соат еттиларда. Бодом, нўхат, кедр ёнғоғи, гречка, 1 чи навлик ундан тайёрланган маҳсулотлар, кепаклик ун, карамларнинг ҳамма турлари, кўкатлар, беҳи, банан кабиларнинг таркибида цинк моддаси бор. Ўзингизга қаранг. Озишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни бахтли ҳис қилиш учун севган машғулотларингиз билан ҳар куни 1-2 соат шуғулланинг. Эркак киши аёл кишини кўзи билан яхши кўради. Тозаликка кучли эътибор қилинг. Сизга қараганида фақат табассумингизни кўрсин. Ҳеч ҳам нолиманг. Аксинча турмуш ўртоғингизга у билан бахтлик эканингизни айтиб туринг уни мақтанг. Танбеҳли, кинояли, кесатиқлик, танқидий гапларни гапирманг. Шундай қилсангизгина турмуш ўртоғингизни ўз фитратига қайтара оласиз иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!