Ассалому алайкум! Ёшим 20да. Болалигимдан ошқозоним тез тез оғриб туради. Ҳар 6 ойда оғриқ такрорланиб туради. Қайт қилсам 3-4 кун давом этади тухтамайди ва ошқозонимда оғриқ бо‘лади. Шифокорга борганимда зонт ютгандим. Эрозия бор деб айтишганди.Рамазон ҳам яқинлашиб келяпти.шу сабабли рўза тутсам бўладими соғлигимга зарари йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Аслида ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллигига чалинганлар касаллиги зўриқиш даврида рўза тутмасалар хам бўлади .Аммо амалда гастрит ва эрозияси борларни хам Рамазонда рўзасини муваффақиятли тутганини кўрдим. Рамазон келмасидан аввал 1-2кун тутиб синаб кўринг , агар касаллигингиз зўрайса, Рамазонда рўза тутмайсиз , тутолганингиз қадар тутсангиз ўзингиз учун фойда. Валлоҳу аълам!