Хайз ва климикс холати

21:55 / 07.04.2023 | Minecraft Planetcraft | 371
Ассалому алайкум! Саволим хайз хакида.Ёшим 42да манда карийб 1йилдан буён хайз холатим узгариб келадигон булди. 1чи ва 2чи куни хожатга борганда 2махал озрок жигарранг тусдаги ажралма келади. Яхшилаб ювилгандан сунг,кейинги хожат булмагунча келмайди.Шу тарзда 2-3кун утади бу пайт тахорат олиб,намозни адо этаман.ва 3чи ёки 4чи куни докага купрок 1чи каватидан утиб 2чи каватигача утадигон купрок микдорда суюк,гуштни селига ухшаш оч жигарранг тусдаги ажралма шу куни 1марта келади. Шунда Ман хайз деб уйлаб, намозими тухтатиб куяман.5-6чи кунлари Яна озгина жигарранг ажралма факат хожатга борганда 1кунда 2махалгина келади.колган вакт курук холат булади. Ман иккиланиб коламан.намозни бошласаммикан деб, бази ойлари куйним булмай к,изиллик курмагунча хайз эмас деб,тахорат олиб намозни бошлаб,адо этаман. Сунг 7чи кундан озрок докани хуллаб кизил конли,хидли ажралма келади.Шу куни буткул намозни тухтатаман.8чи куни 2 марта дока алмашадигон,намлик сезиладигон даражада булиб келади.бу холат 2-3кун давом этади.(ман докадан фойдаланишим сабаби,хайз микдорини билиш учун) 11чи кундан то 15-16чи кунгача Яна 1чи кундагидек жигарранг суюкрок, факат бугал, хидли ажралма келади. Бошидаги илк кундагиси хидсиз жигарранг ажралма келар эди. Бу хакида купчилик отин ойилардан сурадим, улар то к,изиллик Тула к,он курмагунингизча тахорат олиб намоз укийсиз. то ок,лик ажралма келмагунча гъусл килмайсиз дийишти. бирок илк кунлар хайз эканмикан деган шубхада гунохкор булмаяпманми деб,уйлаб коламан. калбим шубхада таскин топмаяпти.илк кундаги 2-3кунда тахорат олиб намозни адо этаман. Хатто гинекологиядаям даволандим. Ахволимда узгариш йук. Хозирги пайтим К,он к,уюк,лашиб климикс даври аломати ташхиси белгиланган. Илтимос ёрдам беринг. Калбим таскин топсин. Шубхага урин колмайдигон даражада хайз илмини билишни хохлайман.ибодатларимда нок,услик булишидан хавотирдаман.жавоб учун олдиндан Рахмат.Оллох илмингизни зиёда этсин. Роббим сиздан рози булсин.Амин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Валлоҳу аълам!