Ассалому алайкум! Менинг ёшим 45да. 4-5 йилдан бери ҳайзим жуда узоқ келади. Яъни аввал 1-2 кун кам-камдан қон рангидаги ажралма кейин 3-4 кун қон кейин яна 1-2кун қон рангидаги ажралма келади кейин одатий рангдаги ажралма келади. Саволим шуки, мен одат қилиб 1-2кун олдинги кундаги ажралма ранги öзгарган кундан бошлаб ҳисоблашим керакми ёки айнан қоннинг öзи келган кундан намозни тарк этиб туришим керакми? Öта очиқ савол учун узр сöрайман. Жавоб ун олдиндан раҳмат айтаман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!