Рассомликдан дарс беришим жоизми?

01:20 / 08.04.2023 | Zuhraoy | 270
Ассалому алайкум! Манга маслахатиз жуда муҳим. Илмсизлигим ва ижодни яхши кõрганим сабаб рассомлик институтини битирганман. Мутахассислигим бойича дарс бердим 3 йил ва декретга чиқдим. Алҳамдулиллаҳ, энди бошаланг, очиқ кийинмаябман. Тақвони ушлашга ҳаркатдаман. Шароитимиз сабаб, хожайнимга молиявий томондан ёрдам бõлиши учун ишга чиқсаммикан диб бошим қотган... Аммо ишим õқувчиларга рассомликдан дарс бериш, мумкин бõлмаган одам портретларни чизишни õргатиш ва ҳ.к.
Нима қилсам экан? Устозликдан воз кечиб бошқа йõл қидирайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсадан бошқасин чизиш, чизишни ўргатиш жоиз. Аммо жонли бўлса жоиз эмас, бошқа иш топишга тўғри келади. Валлоҳу аълам!