Аждодлар учун исигфор

21:26 / 10.04.2023 | Шахноза Косимова | 246
Ассалому алайкум! Мен якин кунлардан бошлаб фалсафа психология илмини урганишни бошлаган эдим,саволим шуки узимиз, ота-она,бува-буви,аждодларимиз учун исигфор ва уларнинг хакларига дуолар килишимиз мумкинми ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта.

«Ҳашр» 10. Улардан кейин келганлар: «Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда ғашлик қилмагин. Роббимиз, албатта, Сен ўта шафқатлисан, ўта раҳмлисан», – дерлар.

Яъни муҳожирлар ва ансорийлардан кейин келган мўминлар авлоддан-авлодга мана шундай илтижо қилиб ўтадилар.

Бу ояти каримада Ислом умматининг аввали билан охирини боғлаб турувчи ип намоён бўлмоқда. Кейин келган мусулмон авлоди, ким бўлишидан қатъи назар, ўзидан аввал вафот этиб кетганларни яхшилик билан эслаб, уларнинг ҳақларига хайрли дуолар қиладилар. Ўлганларни сўкиш, уларни хорлаш мусулмонларга муносиб иш эмас.

«Улардан кейин келганлар: «Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин...»

Шу билан бирга, тирикларга нисбатан ҳам мўмин кишининг қалбида ҳеч қандай адоват, ҳасад бўлмаслиги зарур.

«…иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда ғашлик қилмагин. Роббимиз, албатта, Сен ўта шафқатлисан, ўта раҳмлисан», – дерлар».

Демак, Ислом умматининг ўлигию тириги, аввалию охири бир хилда эъзозга лойиқдир.

Сўнгра Қуръони Карим яна мунофиқлар билан яҳудийлар ўртасидаги келишувни ва яҳудийлар қандай қилиб аҳдни бузганликларини баён қилади.

Валлоҳу аълам!