Феъл атвор сабаб ажрим

04:13 / 16.03.2023 | Dilafruz | 196

Ассалому алайкум! Хужайиним фарз амалларига сустлиги бор булсада, лекин суннатга мувофик барча амалларни бажаришга харакат килади, фарзанд тарбиясига хам алохида эътибор беради. Лекин феъл атвори анчайин огир, ва бу сабаб жуда кунгилни огритадиган амаллар килиб куяди, бундан зиён курган одам хаттоки жонига суикасд килишни уйлаб колади. Астагфуриллах. Одамлардан кунгли колган гуёки хамма инсонлар у учун дузахга элтувчи омиллардек. Хаттоки оиласи билан урушиб колса хам сехр жоду килингани аник деб мани кийнайди ва хаттоки ота онасидан бу масалада гумон килади. Сехр жоду дейилган мавзулардан жуда чарчадим. Шу омиллар сабаб булиб ажрашишим жоизми? Маслахатингизга мухтожман

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ажрашишга ҳар қандай вазият сабаб бўлиши мумкин. Бу сабаблар одамни жисмини оғритадими, қалбиними фарқи йўқ. Агар одам чидай олмаса ҳаётидан қониқмаса ўлим ҳақида, суиқасд хақида ўйлайверса албатта ажрашиш зарур. Чунки баъзи одамларнинг психикаси соғлом бўлмайди. Яъни психиаторга мурожаат қиладиган касал бўлмаса ҳам бировга маънавий зулм қилиб яшашга бўлган хоҳишини йўққа чиқазиб қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир инсон ўзининг шахсий ҳаётига кучли эътибор қилиб соғлигини муҳофаза қилиши зарур. Сиз ўз муаммоларингизни ҳал қилиб олишингиз учун албатта психолог қабулига боришингиз зарур. Бизнинг пешқадам мактабимизда аёлларга психологик кўмак бериш учун жуда яхши мутаҳассис психологларимиз кўп. Мурожаат учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин. +998958448808. Валлоҳу аълам!