Ассалому алайкум! Мени келин булиб тушканимга 6 йил булмокда,бу вакт ичида бувамга худди уз онамдек куриб хизматини килиб келяпман,лекин мен билан бир вактда тушкан овсиним бор у бу йерда купам яшамади,эри бн чет элга кеткан,бувам у кизни ёшлигидан ёктириб келин килган мени эса йук,шунинг учунми негадир доим бизни ажратади бундан кунглим огрийди,хар доим ёнида мен булсам,у хатто хабар олмайди хам лекин барибир уни макташка яхши дейишка уринади,мени арзимаган камчиликларимда катта жанжал чикаради хаммага айтади,уни канчадан канча айбларига боса куз юмади,айбини беркитади,дадамгаям мактаб доим уни ёнини олади мени боса доим ёмон курсатади,бума билан муносабатимиз яхши лекин факат шу масалада кийналаман,у йуклигида яхши дейдию,келиши хакида эшитишига менга муомиласи узгаради.Якин орада шу овсинимни 1,2 бухтон гаплари сабаб бувам эрим ва мен бн уришди охири эрим аччик устила мени куйишигача борди,2та фарзандимиз бор,кайта никох укитиб яшаяпмиз,мен кандай муроса килай
– Ва алайкум ассалом! Сиз бу оилада нима иш қилсангиз ҳам қандай муносабат қилсангиз ҳам Аллоҳнинг розилиги учун деб бажаринг. Қайнонангиз учун унинг билиши учун қилсангиз у ҳолда қайнонангиз бунинг қадрини билмайди. Аллоҳ учун қилинганда сиз бу қилган ишларингизнинг эвазига қайтишини ўйламайсиз. Чунки бирон амал Аллоҳ розилиги учун қилинганда беминнат, холис қилинади. Лекин бандаси учун шу иш қилинганда одам менинг яхшилигимни билдимикан менга ҳам эвазига қайтарармикан деб ўйлайди. Қайнонангиз шундай одам. Унинг бу феълига фақатгина мослашишингиз керак. Уни ўзгартира олмайсиз. Шунинг учун қилаётган меҳнатингизни фақат ва фақат Аллоҳ учун бажаринг. Овсинингизни яхши кўраётган бўлса у учун ҳурсанд бўлиш ҳиссини ўзингизда уйғотинг. Тўғри одамга бундай муносабат ёқмайди. Лекин сиз яхшилик улашувчи одам бўлсангиз ва буни давомли равишда қилсангиз сизга ҳам яхшиликлар қайта бошлайди. Ҳар куни сизни ҳурсанд қилувчи қандайдир воқеа-ҳодисалар рўй бера бошлайди. Оилангизга сидқидилдан хизмат қилишга ҳаракат қилинг. Овсинингиз чет элда яшайди ўзига эркин ҳолатда сиз қайнонангизнинг қўлидасиз ва ўзингизча эркинмассиз. Лекин ўйлаб кўринг ким бунга сабабчи? Овсинингиз ёмон бўлгани учун шундайми? Ёки қайнонангиз ёмон бўлгани учун шундайми? Албатта бу Аллоҳнинг тақдири. Ҳар кимга Аллоҳнинг Ўзи тақдир бериб қўйган ва У хоҳлагани бўлади. Шундай экан бировдан хафа бўлишдан нима наф бор? Валлоҳу аълам!