Ассалому алейкум. Устоз сизнинг менга маслаҳатингиз жуда муҳум. Қуърон ўқиётганимда овозим қалтирайди.Ва бундан келиб чиқадики қироатимда заифликлар бор. Шу камчилигимни қандай яхшиласам бўлади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало тўғри ўқиётганингиздан ишонч ҳосил қилинг, устоздан ўтказиб олинг. Дарсни пухта қилинг. Яхши билмайман, деган ўй қолмасин. Кейин овоз борасидаги мутахассисларга овозингизни текширтириб олинг. Валлоҳу аълам!