Фарзанд масаласи

00:35 / 18.04.2023 | Fotima | 382
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум раҳматулиллаҳу баракатуҳ. Устоз менинг ёшим 27 да. Ота онам истаклари билан оила қурдим лекин турмуш ўртоғим тўйдан кейин 2 ойда чет элга чиқиб кетдилар. Тўйимиздан олдин хам 5 йил у ерда ишлаб яшаган эканлар. Мен қайнонам ва турмуш ўртоғимни акалари уч киши яшар эди 1 йил деганда яна сафардан қайтдилар. Ва мен улар уларга шифохонага боришни фарзандлик бўлишни исташимни айтдим лекин улар мен соғломман истасанг сен бор дедилар. Аллоҳ меҳрибон ва раҳмдил. Мен хомиладор бўлдим ва бу янгиликни уларга айтдим. Турмуш ўртоғим яхши бўлибти мен яна кетаман энди деб Яна 3 ойда қайтиб кетдилар. Мен яна қолдим. Вақти соатим келиб аллоҳ менга қиз фарзанд берди. Соғлигида озгина муаммо борлигини яхшилаб қаратсангиз яхши бўлиб кетади дейишди. Фарзандимиз 3 ойлик бўлганда яна қайтиб келдилар. Ва уларни хаётларида бошқа бир аёл борлигини билиб қолдим. Уларга менда муаммо бўлса айтдинг десам индамасдила. Орамизда анча совуқлик пайдо бўлди. Шу вақт орасида 2 ойда Яна қайтиб кетдилар. Шу билан мен ота онамни уйларига қайтдим. Қайнонам бир марта қидириб хам келмадилар. Қизимни соғлигини тиклаш учун ман хамма муаммоларни унутиб фақат қизимни шифокорларга кўрсатдим. Ота онам билан биргаликда 3 йил деганда қизимни анча соғлигини тиклаб олдик. Турмуш ўртоғим келиб бир бир марта қизимни сўрадилар ва мен бердим. Шундан кейин қайтиб қидирмадилар. Қизим хозир катта қиз бўлиб қолди дадам қаерда деган саволлар беришни бошлади. Мен нима қилсам бўлади. Дадасини топиб олдиларига олиб борайми ёки ундай қилмайми.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаракат қилиб кўринг. Агар яшашдан кўра яшамасликка истаги кучли эканини сезсангиз, яшамаган афзал. Чунки сизга кўпроқ жабр бўлади. Валлоҳу аълам!