Аёл-қизларнинг қариндошлари олдидаги вазифалари

01:44 / 18.04.2023 | Д | 295
Ассалому алайкум!

Аёл-қизларнинг аёл ҳамда эркак махрам ва номахрам қариндошлари олдидаги вазифалари (силаи-раҳм) қандай адо қилинади?

Бизнинг кўп қариндошларимиз бошқа вилоятда яшашади, у ерга асосан байрам, йиғинларда борамиз, Тошкентдаги қариндошларим билан ҳам кўп кўришмаймиз.

Телеграмда гуруҳимиз бор, у ерда деярли ҳар куни гаплашишади, мен деярли гуруҳга ёзмайман, кўпинча ҳар ҳил видеолар ташаб уни устида мухокама қилишаётган бўлишади, кулишлар ва бошқа нарсалар.

Имкони борича Тошкентда яшайдигандарнинг уйларига бориб, бўлмаса ва узоқдагиларга телефон қилиб ёки шахсийларига смсда аёл қариндошларимиз билан гаплашиб, ҳол-аҳвол сўраб турсак, Аллоҳим розилиги учун силаи-раҳм адо бўладими, иншааллоҳ?

Эркак махрам ва номахрам қариндошларим олдидаги мажбуриятларим қандай? -Дадамнинг амакиси, яни бувамнинг укалари биз жиянларининг шахсийларига байрам табрикларини юбориб турадилар, бу қанчалик тўғри? Улар Тошкентда, лекин кўп кўришмаймиз, менга уларга жавоб ёзиш ноқулай бўлсада, аниқ тўғри ёки нотўғрилигини билмасамда, нечтадир табрикларига битта ёзиб қўяман, силаи-раҳмни узган бўлиб қолмай деб.
Қандай йўл тутганим афзал?

Аслида кўпчилик қариндошларимдан қалбан, баъзи ҳолларда жисман ўзимни ҳимоя қилишга, гаплашиб ўтиришдан олиб қочишга ҳаракат қиламан, сабаби кўплари ҳақ илмга, Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқларига беэътиборлар, ноўрин гапларни гапириб, хукмларини ўтказмоқчи бўлишади. Аллоҳ ҳидоят қилсин.
Қариндошлик алоқаларини узишдан қайтарилганмиз, шунинг учун Аллоҳ ризоси учун силаи-раҳм режасини тузиб олмоқчидим.

Аллоҳим рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Даданинг амакиси маҳрам. Маҳрам қариндошлар билан сўрашиш,  улардан ҳол сўраш, зиёрат қилиш, эҳсон қилиш каби нарсалар жоиз. Аммо номаҳрамлар билан алоқа қилиш мажбурияти йўқ. Мободо қилишга тўғри келса ҳам маҳрамлар иштирокида ва чегарада бўлмоғи лозим. Валлоҳу аълам!