Оила

16:40 / 26.03.2023 | Guzal | 59

Ассалому алайкум! Ёшим 25да ишлеман богчада 2 фарзандим бор бир уйда 2та овсин утирамиз лекин хеч чикиша олмимиз олдиндан бошка дунёмиз шу киз бн тортишме деб ишга чикиб кетганман болари угил уники кизларими куп хафа килишади тугри аяси гапиради лекин барибир бола эканда мени аччигим келади калтак ейишади куп кун ёк мени кизларимга тугриси мен хам овсиним бн урушган ман мени ургани сабаб хеч кургим келмайди уйимиз катта эрларимиз ишлайди кайнаонам унамаганде буладе уртани булишга лекин хужайиними бир ёли топилар булади дейди уйда колгим келмайди шуларни курме дейман нима килиш керак энди устоз балким бизи катта акаларимиз бн рузгоримиз бирлигига унамармикин чунки улар хозирда депорт Бизи эрларимиз Аллохга шукур яхши топишади хужайнимга олдиндака ойлигизи берорасиз бизга узи продукта килиб бероради десам ойланиб колади ё мен сабирсизлик киляпманми хатоими тушунтиринг илтимос

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу дунёда ким тўла-тўкис бахтлик яшайди? Борми атрофингизда шундай одамлар? Ундай одам йўқ десангиз керак. Ва бу гап тўғри. Чунки бу синов дунёси эканлигини хаммамиз яхши биламиз. Ҳеч ким тўла тўкис бахтлик бўлолмайди. У ҳолда жаннатни орзу қилишнинг нима кераги бор деган савол пайдо бўлиб қолади. Атрофингизга боқсангиз бировнинг фарзади билан муаммоси бор, бировнинг рўзғорида ҳеч нимаси йўқ нон ғамида яшайди, биров тирноққа зор ва бировнинг ҳамма нарсаси бут, аммо соғлигида жиддий муаммолари бор ва ҳоказо. Шундай экан одамлараро муносабат жуда кучли муаммо бўлиб кўрингани билан аслида бу иш сизнинг ўзингизнинг эмоция ва ҳис-туйғуларингизни бошқаришингизга бориб тақалади. Бу нима дегани? Бу шуни англатдики агар ўзингизнинг ҳис-туйғуларингизни ва эмоцияларингизни бошқара олсангиз демак атрофингиздагиларни сиз билан ўзларини қандай тутсалар ҳам сизга таъсир қилмайди. Бу эмоционал интеллект ҳолатидир. Бу ҳолат ҳар кимга ҳам берилавермайди. Баъзиларда яхши ривожланган баъзиларда эса йўқ. Ўз устингизда ишлашингиз орқали атрофингиздагиларнинг сизга ва фарзандларингизга бўлган муносабатлари сизни қийнамай қўяди. Агар сизга бу қизиқ бўлса бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида очилган “Аёл-қизларга маънавий кўмак” лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Ёки +998931078878 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!