Ҳомиладорликда қон келиши

18:47 / 26.03.2023 | Habiba | 448

Асаллому алайкум ҳурматли устозлар, рамазон ойи муборак бўлсин Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин бир саволим бор эди, ҳозирда 18 ҳафталик ҳомиладорман, менда қон келиш ҳолатлари бўляпти даво чоралари сабабини қилдик ҳаммаси Аллоҳдан, мен намозимни қон келётганда ҳам таҳоратни янгилаб ўқисам бўлаверадими, ёки ҳар кон келгандан кейин ғусл вожиб бўладими? Нифос ҳолати ҳисобланмайдими бу? Жавобингиз учун раҳмат.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Раҳмат ,сизга ҳам Рамазон айёмлари муборак бўлсин, дуоларингизга амийн !
 Сизда ҳомиладорлик даврида гормонал етишмовчилик сабабли қон кетишлар вужудга келган бўлиши эхтимоли бор. Ҳомиладор аёлдан келадиган қон хеч қачон нифос қони ҳисобланмайди ,  балки истиҳоза қони ҳисобланади  . Хаттоки туғруқ пайтидаги аёл токи ундан боланинг аксар қисми  ( боши билан келаётган бўлса кўкрагигача ва орқаси билан келаётган бўлса киндигигача ) туғулгунича ундан фарз намози соқит бўлмайди ! Бола туғилгандан кейин келадиган қонгина нифос қони деб аталади .
Сиздаги ҳолат истиҳоза бўлганлиги сабабли сиз ҳар  қон келганда ғусл қилмайсиз , балки ҳар бир намоз вақти киргач янги таҳорат олиб, то ўша намоз вақти чиққунича ўша таҳоратингиз билан хохлаганча ибодатларингизни адо этишингиз мумкин : агар шу келаётган қондан бошқа сабаблар туфайли тахоратингиз бузилмаса .
 Валлоҳу аълам!