Баланинг ёлгон гапириши

01:05 / 27.03.2023 | Сумайя | 471

Ассалому алайкум! Узтоз менинг 7 ёшли кизим бор у доим ёлгон гапиради. Мен унга ёлгон гапириш нима окибат булишини доим тушунтираман жои келса каттик гапираман хам лекин аммо у шу ишидан тухтамаяпти хаттоки узидан гаплар тукадиган буп колган. Динимизда биронхил услуб борми фарзанд тарбияси буйича ёлгондан кайтарадиган? Булса тушунтиб утсангиз. Россаям кийналиб кетдим но илож сизга юзландим. Мен узим бирон марта унга ёлгон гапирмаган ман айнан болаларимга ёлгон гапирмайманки болалар ота оналарнинг кузгуси эканлигини жуда яхши тушунаман. Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох рози булсин, сизларни борингизга шукур.

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингиздаги ҳар қандай яхши ёки ёмон хусусият оила муҳитида шаклланади. Сиз балки, ҳомиладорлик пайтингиз луқмага эътибор бермагандирсиз, балки кейин бўлса ҳам ҳўжайингиз ёки бошқа бир оила аъзоларингиз билан ёлғон ишлатгандирсиз. Бола телевизор кўраётгада ҳам, бошқа ўйин ўйнаётганда ҳан қулоглари динг бўлиб ҳамма нарсани кузатиб илиб олади. Бу нарса ёш болаларга хосдир. Сиз ўзингизни ислоҳ қилинг. Болага ўрнак бўлинг. Олдин қилган нотўғри ишларингиз учун истиғфор айтинг. Болани олдида ҳеч кимни ёмонламанг. Яхши одамларни ибрат қилиб кўрсатинг. Қизингизнинг фикрини ҳам эшитинг. Мустақил фикрлашга ўргатинг, нима ёмону, нима яхшилиги ҳақида фикрлашинг. Номозларингизни бирга ўқишга ўргатинг. Дуо, Қуръондаги сураларни, ҳадисларнинг маъноси билан ўргатинг. Ҳамма нарса оиладан бошланади, албатта, бу ёдингизда турсин.  "Исломга боғишланган умр", "Қизларжон" китобини ўқинг. Анча манфаатлар оласиз. Ўзингизнинг илмингизни ошириб боринг. Валлоҳу аълам!