Ассалому алайкум! Турмуw қурганимизга 6 йил алхамдулиллох 2та фарзандимиз севишиб турмуш қургандик лекин тўйдан кейин анча беэтибор бемехр бўпқолдила хиёнат қилдила кечирдим қўлимдан келганича хизматларини қиламн мехрибон болиwга харакат қиламан эрим болса хатто жавоб қайтарииwниям хохламайдилар хохлаганларида уйга келадилар хохласа келмайдилар . Уйга келганларида боwқаа жойда ухлайдилар Биз бн ўтириб овқатланмайлар хатто сахарлик ифторликнихам кўчада қиладилар. Кеча сахарликка келганларида бироз тортиwиб қолдик кейин кейин жахл устида агар хиёнат қилсангиз оллохим маниям хиёнатга моил қип қойсин десам Сан манга хиёнат қилгансан wунга гапиряпсаан деб жахл қип таwадилар кейин жанжалимииз Каатталаwди кейин ман жахл устида агар номахрам бн зино қилсангиз ўша захоти жониз узилсин покланиwгаям улгирманг зино бн кетинг у дунёга оллохим юзиззи қиблагаям тескари қилсин деб қаргавордим. Кейин эрим манга уйинада онангам даданга wунақа деганда эшитганмисам санга уйланганимга жуда жуда афсусдаман дедила. Нима қилиwгиям хайронман конглим жуда ғаw
– Ва алайкум ассалом! Тўғри сизга онсонмас. Ҳиёнатни ҳар ким ҳам хазм қилавермайди ва албатта бу ишга сабр қилиб ичига ютиб жимгина юарвериш ҳам мумкин эмас. Лекин қарғашингиз орқали турмуш ўртоғингиз қўрқиб сизга бошқа ҳеч қачон хиёнат қилмай қўяди деб ўйлаганмидингиз? Турмуш ўртоғингизнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Агар у сизга шу гапларни гапирса қандай таъсир қилган бўлар эди? Албатта мен ҳиёнат қилмаганман дейсиз. Лекин сиз ҳиёнат қилмадингиз сиз шунчаки турмуш ўртоғингизни бировга ёмонлаётганини эшитиб қолиб сиздан хафа бўлиб сиз каби қарғади деб тасаввур қилайлик. Қайси аҳволга тушган бўлар эдингиз?, Албатта сиз ҳам шунча йил шу одамга умрингизни бағишлаганингиз алам қилган бўлар эди. Бу ерда одам ўзини ўзи бошқариши орқали жаҳл келганида тўғри йўл тутиши зарур. Яъни ҳиёнат қилганини билганингизни билдирмай ўз устингизда ишлаб кўришингиз керак эди. Яъни психолог мурожаат қилган ҳолда. Эркак кишини хиёнат қилишига нима ундайди? Шу саволга жавоб топган ҳолда ўз устингизда ишлаб ҳаётингизни ўзгартириб уни сизга фақат сизга вафодор эр бўлиб яшашига эришишингиз мумкин бўлар эди. Албатта агар турмуш ўртоғингиз шахватпараст эркак бўлмаса. Бу ерда жуда кўп хатоликларга йўл қўйилган. Бу ҳақда билиб олмоқчи бўлсангиз бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида очилган “Аёл-қизларга маънавий кўмак” лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Ёки +998931078878 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!