Рўза тутиш

07:35 / 28.03.2023 | Gulmira | 276

Ассалому алайкум! Рамазон ойи муборак бўлсин. Мен 5 кун рўза тутдим, 3 кун жуда қийналмадим, лекин 4,5 кунлари ошқозонимни кислотаси кўплиги сабабли ошқозоним оғриди. Қандай йўл тутай, ошқозоним оғриса ҳам рўза тутаверайми?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Кучли оғриса тутмай, гастроэнтеролог кўригига тезлик билан бориб даволанишлари, тузалиб рўзани қолдирган кунларига тутиб беришлари керак. Валлоҳу аълам!