Турмуш қуриш

15:38 / 02.04.2023 | Nigina | 263

Ассалому алайкум! Устозалар Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Саволимга бераётган жавобингиз мен учун жудаҳам муҳим. Ёшим 20 да. Табиийки уйимизга совчилар келишябди. Бўлажак Жуфти-ҳалолим динига амал қиладиган солиҳ инсон бўлишини жуда ҳам ҳохлайман, Аллоҳдан кўп сўрайман шундай инсон учратишини. Менга динимда билмаганларимни ўргатадиган, кўп Қурон ўқийдиган, фарзандларимга яхши тарбия бера оладиган солиҳ инсон билан оила қуриш асосий ниятим эди. Албатта ўзим ҳам қўлимдан келганча фарзларимни бажараман, доим суннатга амал қилишга ҳаракат қиламан. Хуллас, ҳозирча динида мен истагандек инсонни учратмадим. Лекин, уйдагиларим мендан деярли сўрамай бир қариндошимизи ўғлига розилик бериб қўйганлар. Қизимизни кўндирсанг бўлди, қиз сеники деб. У бола яхши йигит. Аёлларни ҳурмат қиладиган, виждонли. Лекин айтганимдек динини унча яхши билмайди, китоб ўқимайди, диний масалалар бўйича илм даражаси яхши эмас деб ўйлайман. Ўқишингни битирасан ҳохласанг яна ўқи деябди. Лекин ўзи ўқимаган. Уйдагиларимга намоз ўқимайди десам ўзинг ўргатиб оласан оила қурганингдан кейин қабилида гапиришаябдилар. У болага мойил эмасман. Лекин, 2 тараф ҳам деярли ҳамма ишни ҳал қилиб қўйган. Фақат мени рози бўлишимни кутишябдилар. Ундан ташқари ўзимни курсдошим бўлган яна бир йигит бор. 3 йилдан бери яхши танийман. Дин тарафлама нариги болага нисбатан илми яхши анча. Гапларимиз ҳам яхши келишади. Ўша бола анча кўнглимга ўтирган. Бу болага уйдагиларим қарши бўлмайди бегонага бермаймиз, биз 3 йилдан бери кутаётган қариндошимизга вада бериб қўйдик. Энди уни йиғлатиб, бизни норози қилиб бошқасига тегсанг бахтли бўлолмайсан қабилида кўп гапиришаябдилар. Истихора намозини ҳам ўқидим лекин аниқ тўхтамга кела олмаяпман. Менга қолса ҳали турмушга чиқиш ниятим йўқ. Биз тарафларда эрта турмуш қуришади. Шунга илтимос ўз маслаҳатларизи беринг. Балким Аллоҳ сизларни сабабчи қилар ҳайрлисини кўрсатишда.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никох ихтиёрий нарса. Бировнинг кўнглига қараб ҳал қиладиган иш эмас. Муносиб куёвга турмушга чиқиш керак. Сиз ихтиёр қилишга ҳақлисиз. Валлоҳу аълам!