Ассалому алайкум! Мазий ёки аёллардаги виделиния сабабли авратга пахта қўйиб олиш ҳақида жуда кўп савол-жавобларни ўқиб чиққанман, зикр аҳлидан сўранг сайтидан ҳам, сизларнинг сайтдан ҳам. Лекин менинг саволим сал бошқачароқ эди, агар такрор бўлса ҳам узр сўрайман, лекин кўнглимда хижиллик йўқолиши учун жавоб берсангизлар, илтимос. Менда оз-оз, доимий равишда келиб туради бу суюқлик. Аёллардаги оддий рангсиз суюқлик таҳоратни бузмаслиги ҳақида ўқигандим, лекин меники сарғиш бўлганлиги(айнан фатвода айтилгандек суюқлик эканлигига шубҳа бор, шамоллаш йўқ дейишган шифокорлар, бактерия борлиги сабабли ҳам келиши мумкин экан, мен тиниқ оқ бўлмаганлиги учун ) ва ички кийимларим тоза туриши учун таҳорат олишда доимий пахтадан фойдаланаман. Таҳорат синмаслиги учун пахтани кўринмайдиган қилиб ичкарига тиқиш айтилибди. Мен суюқлик ташқарига чиқиб кетишидан қўрқиб кўпроқ пахта тиқиб оламан, пахта ташқаридан кўриниб туради, кўп суюқлик келмайди, пахтадан намлик ҳам ташқарига чиқмайди, фақат ичкаридаги озроқ қисмида намлик бўлади. Кам пахтани кўринмайдиган қилиб тиқиб олишдан эса қўрқаман, чиқиб кетмаслигига қаттиқ тўсиқ бўлиши учун, чунки баʼзида кўп суюқлик келиб қолиши мумкин, ҳомиладорлигим учун. Шундай ҳолатда пахта ташқарига кўриниб турганлиги учун мен ҳар намозга алоҳида таҳорат олишим керакми? Пахтани фақат кўринмайдиган қилиб тиқсагина бир таҳорат билан 2-3 та намозни ўқиш мумкинми? Агар бошқа таҳоратни бузмайдиган ҳолатлар бўлмаса шу йўл билан 2 та намозни бир таҳорат билан ўқийверсам бўладими? Илтимос, жавобини берсангизлар, шу кунларда бу нарсани кўп ўйлайдиган бўлиб қолдим, муслимаат.уздан жавоблар тезда келмайди, аниқ ҳукмини тезроқ билиш ва ибодатларим тўкис бўлиши учун сизларга мурожаат қилмоқдаман. Аллоҳ рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Аввало ўша сарғиш нарса муттасил одатий ҳолатларда келадиган бўлса у ҳам таҳорат бузмайдиган ажралмага киради. Пахта қўйиб олгандан кейин таҳорат синдирадиган бошқа омиллар бўлмагунича ва пахта чиқмагунича ёки ундан ажралма ташқарига сизиб чиқмагунича таҳорат кетмайди. Валлоҳу аълам!