Аллоҳ учун дўст

18:41 / 03.04.2023 | Maftuna Nusratillo qizi | 183

Ассалому алайкум устоз Мен Аллоҳ учун ҳеч нарсани тама қилмаган ҳолда дўст бўлганим тақводор солиҳа бир аёл билан турмуш ўртоғим гаплашмаслигимни у билан алоқамни узишимни ва бунинг сабабини унга айтмаслигимни сўрасалар. Агар гаплашишда давом этсам мендан рози бўлмасликларини айтсалар бу ҳолатда қандай йўл тутишим жоиз бўлади. Аллоҳ сиздан рози бўлсин

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингизга итоат қилишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!