Бола қайсар бўлса

14:16 / 04.04.2023 | Munavvar | 368

Ассалому алайкум! Мени уч фарзандим бор кичкинам угил хози 1 ёшу 6 ойлик Хозир росахам ужар кучага чиксак салга хархаша килиб йиглайди уйда хам шу ахвол фарзандимни уриб тарбиялашни истамайман лекин кандай тарбиялашни хайронман кизларим бунака кайсар ужар булишмаган Маслахат беринг

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Аввало, фарзандингизни невропатолог кўригидан ўтказинг. Боланинг кундалик тартибини ва овқатланиш тартибини тўғри ташкил қилинг. Оила тинчлиги бола ўсиши учун  катта рол ўйнайди. Болага уч ёшгача умуман ширинлик, телефон берманг. Қайсар бўлишига сабаб бўлади. Қуръон ўқиб ухлатинг.  Боши, елкаларини силаб бағрингизга босиб, эркалашингиз ижобий натижа беради. Валлоҳу аълам!