Закон беришимиз керакми

11:26 / 12.05.2023 | Fatima°_55/T_6 | 139
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Закот масаласида саволим бор эди. Мен онам билан бирга шу пайтгача уй оламиз деб йиғиб келаётган пулимиз бор, ҳозирда бу миқдор жами 55 та долларни ташкил қилмоқда. Ундан 30 таси битта тоғамда, машина олгани учун қарз сифатида берган эдик, 5 таси бошқа тоғамда. Бу йил закот миқдори 37млн ни ташкил этаётганини билдим, бизни ҳозирги пулимиздан ҳисоб қилсак тахминан 1.600.000 закот пули бўлади. Шундай қилиб тахминан ҳисоблаш мумкинми? Миқдори 1.600 дан бироз камроқ чиқяпти. 1) Ярим пулимиз бошқа инсонларда бўлишига қарамай закот беришимиз керакми биз? 2) Беришимиз керак бўлса иншааллоҳ Ҳайит байрами куни, намоздан олдин беришни режа қиляпмиз. Шу вақтда берилса бўладими?
Ундан ташкари ӯзим йиғаётган пулим ҳам 40 млнни ташкил қилмоқда. 8 млн ӯртоғимда, тӯплаб туриши учун, 6 млнни қарз берган эдим. Яна бир танишимни ҳам 2 млнча меёбанд қарзи бор эди. Булардан закот бераманми? Агар беоишим керак бӯлса қанча беоишим керак? (2.5%ини беоиш кераклигидан хабардорман)
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қайтишидан умид бўлган пуллардан закот берилади. Қачон берса ҳам жоиз, фақат ҳар йилникини чиқариш керак. Қирқдан бирини берасиз. Валлоҳу аълам!