Ўгай ота

21:28 / 12.05.2023 | Нурхон | 151
Ассалому алайкум! Устозам СИЗГА бу саволни бериш учун кўп ўйландим. Саволим балким долзарб мавзулардан бири деб ўйлаб қолдим. Опамни биринчи турмуши бўлмаган. 5 йил ота уйида яшагандан сўнг турмушга чиқди. 2 ЧИ синф қизалоғини ўзи билан бирга олиб кетди. Боргандан сўнг эгизак фарзандлик бўлди ва натижада хотинлик зиммасидаги вазифаларини бажаралмагани учунми билмадик? Турмуш ўртоғи 9 ёшлик қизалоққа тегиниб кўйган. Орада нималар бўлганини қиз айтиб беролмаяптику. Биз эшитиб дахташга тушиб қолдик. 2 ЧИ турмушдан хам ажрабди деган ном олмасин деб яна Хўжайнини уйига қайтиб кетди. Яқинда никох хақида бир маъруза эшитиб қолганди "агар ота ўз қизига шахвоний назарда қараса хам хотини бир умрга никохи харом бўлади деган жойни эшитганимдан бери халоватим йўқолди. Ўгай ота ўгай қизига тегажоқлик қилган бўлса хам никохлари дуруст бўлмайдими? Илтимос сиздан шу саволимга тезроқ жавоб берсангиз. Бошқа дин уламоларига беролмаймиз бу саволни. Жавоб учун олдиндан рахмат. СИЗ билан бир замонда яшарканмиз зиёратингизга боришликни Роббим насиб қилсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қизга тегинган бўлса онаси билан никоҳи бузилади. Валлоҳу аълам!