Кўчага чиқиш

17:00 / 12.05.2023 | Tohira | 127
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар وَقَرۡنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجۡنَ تَبَرُّجَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ ٱلۡأُولَىٰۖ وَأَقِمۡنَ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتِينَ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَطِعۡنَ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥٓۚ إِنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ لِيُذۡهِبَ عَنكُمُ ٱلرِّجۡسَ أَهۡلَ ٱلۡبَيۡتِ وَيُطَهِّرَكُمۡ تَطۡهِيرٗا Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт! Ушбу оятда аҳли байт дейилмоқда Аллоҳнинг Қуронида менимча бундай ундай дейиш жоиз эмас аммо англашим бўйича Аллоҳ таоло барча Муслима аёлларга виқор билан уйда ўтиришни таʼлим бермоқда демак бундан келиб чиқадики аёл ўта зарил бўлган вазиятларда кўчага чиқади бошқа пайт унга уйда ўтириш буюрилган энди ҳозирда илм фарз деб кўчага чиқадиган аёлларни ҳукми Қанқа ? Аҳир фарз айинга кирувчи илимлар *Аллоҳнинг исм сифатларини таниш. *İбодатларни адо қилишга етарлик фиқҳий илм хосил қилиш *Таҳорат олиш ва уни бузадиган амалларни , рўза илмини билиш. Харом амаллардан ҳабардор бўлиш Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларини , Қурʼон ўқишни, қиёмат жаннат дўзах каби ақидавий масалаларни билиш фарздур Ҳозирги кунда буни уйда ўтирган холда ўрганиш мумкин Шайҳмиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимуллоҳ ва нафақат булар балки бир Муслмон билиши лозим бўлган кўпгина бошқа масалаларда моҳирлик ила гўзал тарзда китоблар ёзганлар бошқа масалаларда ҳам онлайн ўқишлар талайгина ( агар бўлса бўлмаса бу холат мустасно албатта) шу холатда бизга аёлларга кўчга чиқишмизга узур қолмади демакки Биз нафсимзга қулоқ солиб Аллоҳнинг буйруғига қарши чиқиб қоймайбмизми деган ўйдаман безузур доимо кўчада бўладиган аёлларни қайтаришмиз керакми йўқ -ми ? Шулар каминани қийнамоқда илтимос оятга ва саволимга ойдинлик киритсангиз Аллоҳ ўзи сизлардан рози бўлсин !
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалани каттароқ илмий мақлода баён қилиш лозим. Ҳозир эса хизматимиз имкониятидан келиб чиқиб қисқароқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Бу оят Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларига хосдир. Оддий мўминаларни ҳам кўпроқ уйларини лозим тутишга чақирилади. Аммо эҳтиёж бўлганида ташқарига чиқишлари жоиз ва бу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг даврларида ҳам бўлган. Валлоҳу аълам!