Қасамни бузиб қўйди

05:14 / 23.04.2023 | ANAS... | 205

Ассалому алайкум! Сизга бита саволим бор эди мени бир достим коп гуноҳ амаларни қиларди шу жумладан фахш ваҳо казо биркун шу ишларни Дан безор болди ва қурони олиб агар яна шу ишимни қилсам иймоним куйсин иймонсиз болайдеди лекин орадан анча вақат отгач шу ишини қилиб қойди Энди уни иймони нимаболад энди жавоп учун рахмат олдин Дан

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилсин, Аллоҳга қайтсин. Иймони чиқиб кетди дейилмайди. Бундан кейин бунақа қасамхўр бўлмасин. Қасамини бузгани учун каффоратини тўлайди.

وَقَوْلُهُ: لَعَمْرُ اللهِ، وَايْمُ اللهِ، وَعَهْدِ اللهِ، وَمِيثَاقِهِ، وَأُقْسِمُ، وَأَحْلِفُ، وَأَشْهَدُ، وَإِنْ لَمْ يَقُلْ: بِاللهِ، وَعَلَيَّ نَذْرٌ، أَوْ يَمِينٌ، أَوْ عَهْدٌ وَإِنْ لَمْ يُضَفْ إِلَى اللهِ، وَإِنْ فَعَلَ كَذَا فَهُوَ كَافِرٌ، وَإِنْ لَمْ يَكْفُرْ عَلَّقَهُ بِمَاضٍ أَوْ آتٍ،

Набий, Қуръон, Каъба каби Аллоҳдан бошқа нарсалар билан ва раҳмати, илми, ризоси, ғазаби, аччиғи ва азоби каби урфда қасам ичиб бўлмайдиган сифатлари билан бўлмайди. Кишининг «Ла амруллоҳи», «Ва аймуллааҳи», «Ва аҳдиллааҳи ва мийсақиҳи», дейиши, «қасамки», «онтки», «ашҳаду», деганидан кейин «биллааҳи»ни айтмаса ҳам, «Зиммамда назр, ямин, аҳд бор», деганида «Аллоҳ учун», демаса ҳам қасамдир.

Агар фалон нарсани қилса у кофир эканлигини айтса, агар кофир бўлмаса ҳам, ўтган замонга боғладими ёки келасига, барибир қасамдир.

Чунки куфрни бир феълга боғлаш ўша феълни ҳаром қилишдан иборатдир. Ҳалолни ҳаром қилиш эса қасам ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Ким яҳудий ёки насроний бўлиш ҳақида онт ичса, қасамдир», деган. (“Кифоя” китобидан).

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг, унда қасамнинг каффорати ҳақида берилган:

https://fiqh.uz/maqola/819

 Валлоҳу аълам!