Ассалому алайкум!
Умра сафари чоғида аёлларнинг ҳайз кўриш ҳолати хақида муслим уз канали орқали берилган мақолаларни ўқиб чиқдим. Бундай ҳолатда тавоф қилиб бўлмаслиги, Масжидга кирилмаслиги, намоз ва Қурьон ўқиб бўлмаслиги ҳақида маълум тушунчага эга бўлдим. Бироқ мен тушунмаган баъзи масалаларга ҳам дуч келдим. Масалан, мийқотда эҳром кикийлмасдан ўтиб кетилса битта қўй қурбонлик қилиш жоиз дейилган. Сизлардан илтимос, ушбу масалани аниқроқ қилиб тушунтириб берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳайзда эҳромга кириш жоиз. Юқоридаги таъқиқланган ишларни поклангунча кечиктириб турилади холос. Яъни узрли ҳолатда эҳромда юраверасиз, амалларни пок бўлгандан кейин қилинади. Валлоҳу аълам!