Тренер айол

11:58 / 29.04.2023 | Нилуфар | 206

Ассалому алайкум! Вазним туғруқдан кейин катталашган. Шу сабаб спорт залига ва бассейнига абонимент олиб бердилар хўжайиним. Зал факат айоллар ун эркаклар кириши мумкин эмас. Саволим шуки залда хар хил диндаги айоллар бўлиши мумкин, уларни хар биридан дини хақида сўраб чиқиш ноқулай. Тренер хам рус айол. Мен шуғулланиш ун спорт кийими кийишим керак экан. бу зални коидаларидан бири экан. Бу вазиятда нима қилсам бўлади? рўмол ураб кўйлакда шуғулланишим, сувда сузишим керакми йоки спорт кийими кийиб бошимда рўмолим бўлиши керакми? хонамиз иссиқ вазним эса 100 кг дан баланд хам давлениям бор, соғлиғим сабаб залга бораяпман.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг аёллар олдидаги аврати киндигининг остидан тиззанинг остигача. Аёллар орасида бўлсангиз шуни риоя қилинг. Имкон бўлса бино ичидаги камераларни ҳам риоясини олинг. Ўзбекистонда деярли 100% ҳолатларда қўриқлаш хизматида эркаклар бўлишади. Уларда камераларни кузатиш ҳуқуқи бўлади. Валлоҳу аълам!