Таҳорат олганда қулоққа сув кириши туфайли қулоқдан йиринг оқса

05:30 / 20.05.2023 | Sardor | 449
Ассалому алайкум! Онам 4 йил аввал юзининг òнг қисми нервлари шамоллаши туфайли оператсия бòлган. Оператсия қулоқ орқали қилинган. Ҳозирда намоз учун таҳорат олганда қулоқга сув кирса йиринг оқиб оĝриқ безовта қилади ва саждага эгилганда бошларини оĝритади. Таҳоратни айнан қулоқ қисмига келганда тайямум қилиб сўнгра сув билан давом эттирса боладими ёки бошқа ечим борми. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ерга масҳ тортиш билан кифояланиш керак. Таяммум билан таҳорат жам бўлмайди. Валлоҳу аълам!