Ассалому алайкум! Устоз, олдинги жавоблар учун катта раҳмат. Акса урганда,тез юрганда ,ариқдан сакраганда, пешоб касаллик туфайли томса . Тахорат олган аел тагликдан ташкари яна фаржига пахта еки бинт тиқиб қӯйса ва акса урганда оёқлари тик холда бӯлса (оёқлар бир бирига тегиб турганда томмайди) пешоб шу пахтани нам қилсаю таглик қуруқ бӯлса, тахорат кетадими? Ва шу холат таввофда содир бӯлса. Жавоб учун раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Аёлларда пешоб йўли алоҳида , олд фарж йўли алоҳида бўлади , пешоб йўли ўта ингичка ва тез шикастланувчан бўлганлиги учун унга тампон қўйишнинг имкони йўқ ! Тампонни аёллар ўша пешоб йўлининг енгинасидаги фаржига қўядилар . Шундай экан фаржга қанча пахта тампон ёки бинт қўйилса ҳам пешобнинг чиқишига тўсиқ бўла олмайди . Пешобнинг махраждан чиқиши аслида ташқи тарафдаги тагликка ўтмаса ҳам тахоратни бузади . Аммо бундай киши соҳиби узр ҳисобланса янги кирган вақт намозига янги таҳорат олиб то ўша вақтнинг намоз вақти чиққунича орада қанча ибодатлар бўлса ҳам қилаверади , модомики узридан бошқа сабаб билан таҳорати синмаса . Тавоф вақтида бу холат содир бўлса ҳам узри айнан пешобнинг ихтиёрсиз чиқиб кетиши бўлса модомики уни таҳоратли холда бошлаган бўлса охирига етказиб қўяди агар ўша пайтдаги намоз вақти чиқиб кетмаган бўлса. Валлоҳу аълам!