Эмулгаторли шамчалар (свеча)

04:41 / 20.05.2023 | Nilufar | 389

Ассалому алайкум! 7 ҳафтадан бироз ўтган ҳомилам бор. Бачадон соҳасида оғриқ сезганим ва оз миқдорда жигарранг ажралма (виделение) келгани учун Узи текширувидан ўтдим. Текширувчи шифокор дюфастон, магний б6 ва папаверина свечаларини ёзиб берди. Папаверина оғриқни камайтириб бачадонни юмшатар экан. Аммо уни сотиб олиб таркибига қарасам эмулгатор Н 1 (37,5 мг) ҳам бор экан. Менимча свечанинг суюлиб кетмай бир шаклда туриши учун қўшилган бўлса керак. Саволим шуки, уни қўллашим мумкинми? Чунки эмулгаторли маҳсулотлардан ўзимни чеклашни хоҳлайман.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Эмульгаторларнинг бу тури ҳақида менда маьлумот йўқ. Валлоҳу аълам!