Онамга кўмак керак

08:56 / 01.10.2019 | Ulug‘bekov Komiljon | 716
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Аллоҳ рози бўлсин сиздан рахмат Миннатдор бўлдим! Ўзи улкан савоб ато этсин! Қандай қилиб психологик кўрикдан ўтиш мумкин?
Руҳшунос:
Ваалайкум ассалом. Онангизга ўзини қадрлашни, бу дунёга инсон фақат азоб уқубат учун эмас, балки шукр қилиш учун келишини тушунтириш керак. Қачон инсон чин дилдан шукр қилади? Қачонки ўзини яқинларига, дўсту-биродарларига кераклигини, қадри борлигини ҳис этса, бахтли бўлса. Аммо илм соҳибаси дунёдаги энг бахтли инсон бўлмаса ҳам бу ҳис-туйғуларни ўзида мужассам эта олиши мумкин. Чунки илм эгаси ўзининг ҳақ-хуқуқини жуда яхши билади. Ҳақ-ҳуқуқини яхши билган инсон, айниқса аёл киши турмуш ўртоғи ва бошқа инсонларда унга бўлган ҳурматни, меҳрни уйғота олади. Бунга эришиш учун инсон мумкин қадар ҳақиқат йўлида юришга, илмларини ошириш, ривожланиш йўлида бардавом бўлиши керак. Тўғри, айтиш осон, аммо бу гапларга амал қилишга келсак, онангиз ўзида куч тополмаслиги мумкин, шунинг учун бизнинг сайтимиз саҳифаларини мунтазам равишда кузатиб туришини (чунки сайтимиз саҳифаларида жуда қизиқарли, инсонни мулоҳазаларга, чуқурроқ ўйлашга чорлайдиган ҳадис, видео, мақола, ҳикматларни кузатиб бориш мумкин) ва зарурат бўлса психолог кўригидан ўтишини тавсия қилган бўлардим. Валлоҳу аълам.