Салавот айтаётганда...

14:10 / 15.10.2019 | Ruqayya29 | 666
Ассалому алайкум! Биз салавот айтсак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буни билар, ё сезар эканлар. Шунда биз аёллар салавот айтиш пайтида юзимиз ва қўлларимиздан бошқа жойларимизни ёпган ҳолда бўлишимиз керакми? Мен уйда тўлиқ ёпинмай юраман. Салавот айтмоқчи бўлсам, уялиб, тўғри келмайди деб айтолмаяпман. Мен тўғри қиляпманми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Салавот айтиш учун авратни сатр қилиш шарт қилинмаган. Сиз айтган маъно, сизнинг кўринишингизга далолат қилмайди. Аммо имкон қадар салавот айтиш пайтида авратларни тўссангиз, одобга риоя қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.