Ассалому алайкум! "Айтишларича, бирор дугонасининг келин кўйлагини қизиқиб бошқа қиз кийиб кўрса у бахтсиз бўлиб қолади" деб эшитганман деб менга бир қиз айтиб қолди.
Мен эса бу бўлмаган гап унақа эмас кийиб кўрса бахтсиз бўлиб қолмайди у ирим-сирим деб айтдим ишонмади. Унга буни ҳечқанақа бахтсиз бўлиб қолмаслигини келин кўйлакнинг алоқаси йўқ ва ўртоғининг келин кўйлагини кийиб кўрса ҳеч нима қилмаслигини исботлаб беришга ёрдам беринг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида манбаларда айтилмаганининг ўзи исбот. Қолаверса келажак ишларни Аллоҳ билади, ҳамма иш Аллоҳга боғлиқ, қандайдир кийим кийиш ёки бошқасига эмас. Валлоҳу аълам!