Ассалому алайкум!
Онам бўлар бўлмасга тинмай ўзига ўлим тилайдилар. Ўлсам қутиласан деб айтаверадилар. Росса ҳаракат қиламан кўнгилларини олишга. Оёқларини ўпиб кечирим сўрадим бир марта билиб билмай хафа қиган бўсам кечирин деб. Мани ҳеч қачон рози қиломисан дедилар. Ман Худога шукур ёмон йўлларга юриб уйимдагиларни юзларини ерга қаратган қизмасман. Бирор ёмон гап эшитмаганлар ман ҳақимда. Ўша пайтда сиззи розилигизсиз ҳеч нимага эришомиман, дуо қилинг нима қисам хурсанд бўласиз, нима қисам рози бўласиз дедим. Ҳеч розимаслар. Ўша гапимдан кейин зўр мўжизавий калит сўз топиб оганлар. Ҳар куни жанжал қиладилар. Бирор нимани сўрасам ё айтсам темага алоқаси йў гапларни гапларни гапирадила, ўзларидан ўзлари манга туҳмат қима, мани ҳақоратлама дейверадила. Ўзимми ўлдираман деб шантажлила қиладила, ҳушдан кетганга айрим маҳал жинни боп қогандай томошала кўрсатадила. Асабларим чарчади, тўғриси.
Хаёлан урушадиган боп қолдим.
Илмингиз кўп, сиз айтинг, Аллоҳдан рози бўлмаётган аёл мандан рози бўлармиди? Ёмон ёмон қарғишларни айтадилар.
Шундай аёлни розилиги шартми? Аллоҳни бусиз рози қилиб бўлмайдими?
Агар рози қилиб бўлмаса, унда мани ибодатимниям рўзаларимниям ҳеч фойдаси тегмайди. Бу ҳолатда нима учун яшай? Қандай яшай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ноўрин норозиликлар, қарғишлар ўтмайди. Бу одам бемор. Бемор узрли киши бўлади. унга соғлом кишига эмас бемор кишига қилинадиган муомалани қилинг. Валлоҳу аълам!