Ҳайз, рўза

16:04 / 02-aprel | Nozima | 536

Ассалому алайкум! яхшимисиз ман қизмни туқанимдан сонг эмзиклик давримда 9 ойча ҳайз кўрмадим ва роза ойида келди 9 кун ҳайзим тугаганидан кейин гусул қилиб розамни бошлаб олдим 3 кун роза тутдим бугун 4 чи кун огизмни ёпдим бомдодга таҳорат оламан дб кирсам қон келбди миқдори кўп эмас буям ҳайз боладими розам очилган ҳисобланадими очмасам ҳам боладими билмий қолдим

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг оз муддати 3 кун ва кўпи 10 кун деб белгиланган .3 кундан  кам  ва 10 кундан ортиқ кунларда келган қон, холис оқ рангдан бошқа рангли ажралмалар истеҳоза ҳукмида бўлади. Сизнинг сўзингизга кўра , қон 14- кунда қайтяпти , бу истеҳоза қони ҳисобланади ва рўзани , намозни мань қилмайди. Валлоҳу аълам!