Фарзанд тарбияси

09:20 / 18-aprel | Gulmira | 1324

Ассалому алайкум! 2 ойдан бери уйимизда овсиним оиласи билан вақтинча яшашяпти. Шу вақтда оглимда жуда коп озгаришлар болмоқда. Оглим 13 ёш. Шахсий телефони юқ. Овсиним оиласи билан келгунча оглим мени телефонимни рухсат билан 1 соатча ойнарди. Овсинимни фарзандлари 8 ва 10 синф. Уларда телефонга чеклов юқ экан. Дарс хам қилишмас экан. Оглимда хозирда телефонга қарамлик авж олмоқда. Дарс қилишга улгурмаслик, бахоларни пастлаши кузатилмоқда. Телефон корма, кел дарс қиламиз десам аввалига менга қарши гаплар гапира бошлади. Овсинимни болаларига хавас қилиб, уларга мазза эканда деб. Энди шу кунларда мен гапирсам бошим огрияпти деб йиглаб қоладиган одат чиқазди. Индамасдан кузатсам, бошқалар билан қувноқ. Мен насихат тарзида гапирсам шундай қиляпти. Оддий гапларимга ундаймас. Кеча хамма фанни оқишим шарт эмас кераклигини оқисам болди деди. Сиз менга хамма фанни оқи деб мажбурламанг деди. Авваллари бундай гап эшитмаганимга шокка тушдим. Инглиз ва математикадан қошимча дарслари бор. Олдин бемалол улгурарди, хозир телефон деб улгурмасдан йиглаб қолмоқда. Балки отиш давридир. Балки мен коп юклама қилгандирман. Балки мехмонлар тасири. Билмадим. Илтимос юл корсатинг. Чиройли ечим топишга. Гаплашганда оглим билан бақириб гаплашмайман, чиройли тушинтираман, хоп дейди, лекин фойда болмаяпти. Бироз вақт őз холига қőйсаммикин деб őйладим. Лекин 2 ойда шунча őзгариш, хали 5, 6 ой бор улар кетишига, кейин эплай олмай қоламан деб хам őйлаяпман. Уларни ёмонлашдан йироқман. Менга фақат тугри ечим беринг илтимос.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! 

Педагог жавоби:

Фарзандларни вазиятга тез ечим топишга ўргатиб бориш керак. Бирон хато қилса уни уришиш ёки насиҳат қилавериш ўрнига мулоқот орқалик ечим топишни таклиф қилиш фойдалироқ. Шунда бола ўша хатосини такрорлашдан узоқда бўлади. Уни эркалаб яхши муомала қилинг унга ёқадиган вазифаларни ўрганиб ишларни буюринг. Очиқ эътироздан воз кечиб ишора ва далолат билан чекланинг. Бундай ҳолатларда боланинг фикрини баҳоланг шахсини эмас. Шунда фарзандингиз фикрини ривожлантиришга интилади. Фарзандингиз ўзи ёқтирган спорт тури ёки IT соҳасига тўгаракларга беринг. Бу йўл анча манфаат келтириши аниқ. 


Психолог жавоби:

Фарзандингизни сизга гап қайтаргани катта бўлиб қолгани белгиси. Энди сиз унга ўз хоҳишларини тушуниб иродасидан фойдаланиб ҳаракат қилишни ўргатиш вақтингиз келибди. Энди уни тўлиқ назорат қилмайсиз, лекин уни ўз ҳолига ташлаб қўйиш тўғри эмас.

1. Фарзандингиз фанларни нимага ўқиб ўрганаётганини тушунишига ҳаракат қилинг. Бунинг учун келажак режалари, мақсадлари ҳақида гаплашишингиз мумкин.

2. Телефон ўйнаш ва дарс қилиш борасида бирга келишиб кун тартиби тузинглар, кун тартибига амал қилмаса нима бўлиши ҳақида(жазо) ҳақида ҳам келишиб олинглар.

3. Бу келишувларга амал қилиши учун фарзандингизга ирода ҳақида тушунтириб беринг. Мустақил бўлиш, катта одам бўлиш масъулиятни ўз бўйнига олиш натижасида бўлиши кералигини тушунтиринг.

Вазиятни қийинлашишига овсинингизнинг оиласидаги қоидалари ҳам сабаб бўлибди, лекин бу сизда фарзандингиз ёшига мос ўзгаришлар қилиш кераклигига ҳам белги бўлибди.