Ассалому алайкум! Яқин қариндошим турмушга чиққанига 5 йилдан ошди ҳалигача фарзанди йўқ. Айб эрида экан. Эр ва хотин бир-бирларини яхши кўради. Шундай бўлсада келинни қайнонаси уларни ажратмоқчи. Келини билан муносабатлари яхши эмас. Келини жуда ҳам яхши, тарбияли, солиҳа аёл. Бундай вазиятда улар қандай йўл тутса бўлади?                
                                
                – Ва алайкум ассалом! Яшаш яшамасликка эр-хотин ўзлари қарор беришлари лозим, бунга бошқа кишининг аралашиши жоиз эмас, гарчи ота-она бўлса ҳам. Ҳар қарордан аввал истихора қилиш керак.  Валлоҳу аълам!