Қиз болада ҳам шаҳват бўладими

Ассалому алайкум! Кечирасиз устоз онасиз ёлғиз қиз бўлганим учун сизга шундай уятли масалада савол беряпман. Мен 23 ёшдаман, турмуш қурмаганман бирор йигитни қўлини ушлаш тугул яқинига ҳам йўламаганман бирор бегона эркакни кўзига тик қараб гапирмайман мен. Устоз мен қўрқиб кетябман шу кунларда тунлари ўзимни жуда ёмон ҳис қилябман фаржим жудаям намланиб кетади рангсиз шилимшиқ нарса чиқади кўп миқдорда жудаям ўзимни ёмон ҳис қиламан базан бир неча секунтлик титроқ бўлади танамда, нима бу шаҳватми, анави суюқлик манийни. Фақат тунлари эмас базан кундузлари ҳам шундай ҳолат кузатилади. Баʼзан қурон ўқиб ўтирганимда ҳам кузатилади шундай ҳолат.. Мен одам анатомияси, жинсий ҳаёт, эр ҳотин муносабатлари ҳақида китоблар ўқиганман жинсий алоқа нималигини жуда яхши биламан. Аммо қиз бола шахватланмайдику ўзидан ўзи қиз болада бундай бўлишини ҳеч қаерда ўқимаганман устоз шифокорга кўринишим керакми жудаям қўрқиб кетябман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат сиздан бошқа инсондан сўрай олмасдим.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Қиз болада ҳам шаҳватланиш бўлади. Аммо сизда айни дамдаги намлик жинсий гормонлар миқдори ортишидан ёки таносил аъзолари яллиғланиши оқибатида ҳам бўлиши мумкин, қизлар гинекологи ювенолог деб аталади, тополмасангиз гинеколог врачга учрашиб текширувдан ўтинг. Валлоҳу аълам!