Болани оғзига уриш

21:15 / 10-iyun | Sobirova Nilufar | 61

Ассалому алайкум! Устозлар илтимос жавоб берсангиз. Катта оилада яшаймиз, табиийки, ҳарким ҳархил тарбия корган ва қарашлар ҳархил. Болаларимиз ҳозир 3 яшар (бу ёшда болаларда кризис даври боларкан-инжиқ коп йиглайди уради Беҳуда бизни). Кеча эрим боламни оғзига шунақа зарба билан урдики, бу ҳолни беш олти Марта такрорлади (тарбия бериш мақсадида) ҳар урганда болажоннинг козида шашқатор ёшлар тўкилди. Унга бақирди, қорқитди энди катталарни урмайсанми деб оғзига урди! Мен болани уриб болмайди китобларда ёзилган десам -оша китобларинг нимани билади бизни дадам уриб катта қилган дейди. Болани уришга динимиз Нима дейди! Аминманки Пайғамбаримиз (с.а.в) бу ёлдан юрмаганлар. Илтимос бу ҳақида ҳадис ёки қурон оятлари болса улашсангиз токи турмуш ортогим унда ёзилганларни инкор қила олмасин.

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Агар фарзандни нозик косага ўхшатадиган бўлсак, унга тошадиган даражада меҳр тўлдирганимизда косадан тошган, ортиқча меҳрни у атрофдаги инсонларга ҳам улашиши мумкин. Яъни у янада мулойимроқ бўлиши мумкин.
Болага берилган" меҳр" уларга бўлган диққат - эътибор демакдир.
Шу боис фарзандингиз ўзига бўлган муносабатларда бўшлиқни ҳис этса, у ўзига эътибор қаратиш ва борлигини кўрсатишга уринади.Унинг уринишлари кўп ҳолларда салбий хатти-ҳаракатлар кўринишида намоён бўлади. Ота-оналар эса бундай ҳаракатлар учун болани жазоламоқчи бўладилар. Бироқ боланинг янглиш муомаланинг сабаби ўша ъбўш коса" бўлса, унда ҳеч қандай жазо кор қилмайди.
Бунда унинг меҳрга бўлган эҳтиёжи қондирилиши лозим.
Ўшанда болада оила аъзолари ва атрофдагиларга нисбатан меҳр уйғонганлигини кўрасиз.
Ҳазрати Анас пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)  ҳақида" Оила муносабатларида Ҳазрати пайғамбардан мушфиқроқ бирор зотни кўрмадим" дея таъриф этади.
"Муснад" китобида " фарзандингизни бағрингизга босиб ўпинг.
Ҳар ўпичингиз учун сизга жаннатдан бир даража берилади.
Зеро у ерда ҳар даража орасидаги масофа беш юз йилга тенгдир. Фаришталар ҳар ўпичингизни санаб сизнинг ҳисобингизга ёзиб қўядилар,-дея марҳамат қилинади. Валлоҳу аълам!