Ассалому алайкум! Аллоҳнинг 99 исми орасида “Худойим, художоним” деган исм йўқ, аммо биз ҳар бир гапимизда худойим деб гапирамиз. Бу гуноҳга кирадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Худо Илоҳ маъносини англатгани учун бу лафзни ишлатиш жоиз. Аммо Аллоҳ лафзини ва У Зонинг гўзал исмларини ишлатиш ҳам тўғрироқ ҳам афзалроқдир. Валлоҳу аълам!