Ясмина исми

02:49 / 29.01.2020 | Nigora3426 | 3706
Ассалому алайкум! Қизларга Ясмина исмини қўйса бўладими? Яқинда жиянимга шу исмни қўйдик. Ўша вақтда бу исмнинг “жаннатда ўсадиган гул” ва “гул ифорли қиз” маъноларини билар эдик. Лекин яқинда “маккора аёл” деган маъноси бор эканлигини билиб қолдик. Ота-оналардаги фарзанднинг илк ҳақларидан бири гўзал маъноли исм қўйиш. Биз шуни адо қила олдикми ёки исмини ўзгартиришимиз керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гулнинг исми. Гулни ирода қилинган бўлса, исм бўлишга кифоя.  Валлоҳу аълам!